«Сурхон» давлат қўриқхонасида ёнғин содир бўлди

«Сурхон» давлат қўриқхонасида ёнғин содир бўлди

Сурхондарё вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасидан маълум қилишларича, ёнғин оқибатида қуриган хашак ва дов-дарахтлар ёнган

Юз берган ёнғин тегишли воситалар ёрдамида бартараф этилган. Айни пайтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари, талафот кўрган майдон ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда. Тан жароҳати олганлар йўқ.