Сурхондарё эпидемиологик вазият туфайли “сариқ” (ўрта хавфли) ҳудудга киритилди

Сурхондарё эпидемиологик вазият туфайли “сариқ” (ўрта хавфли) ҳудудга киритилди

Кеча, 5 май куни Президент раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида мамлакатдаги эпидемиологик ҳолатдан келиб чиқиб, карантин қоидалари босқичма-босқич юмшатилиши билдирилди. Шунингдек, вилоят, туманлар  ва шаҳарлар “қизил” (юқори хавфли), “сариқ” (ўрта хавфли) ва “яшил” (хавфсиз) ҳудудларга ажратилиши белгиланди.

Сурхондарё мавжуд эпидемиологик вазият туфайли “сариқ”, яъни ўрта хавфли ҳудудга киритилди. Чунки вилоят бўйича 6 май кунига қадар 41 нафар шахс коронавирус инфекциясига чалингани аниқланган. Шу кунгача уларнинг 29 нафари касалликдан бутунлай соғайган. 12 нафари айни пайтда вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда. 

Даволаётганарнинг 6 нафари жорий йилнинг 28 март куни Москва – Термиз йўналишида чартер рейс билан келган фуқаролар, 3 нафари касалликка чалинган ушбу фуқароларга хизмат кўрсатиш жараёнида юқтириб олган воҳадошимиз, яна 3 нафари эса Россиядан транзит йўналишида вилоятга кириб келган юк машиналари ҳайдовчиларидир. Уларнинг аҳволи қониқарли, тиббиёт ходимлари томонидан халқаро стантдартлар асосида муолажалар олиб борилмоқда.