Қашқадарё мактабларидан бирида ўрта мактаб ўқувчилари жанжаллашди

Қашқадарё мактабларидан бирида ўрта мактаб ўқувчилари жанжаллашди

Қашқадарёнинг Чироқчи туманидаги ўрта мактаб ўқувчилари мактабда муштлашув уюштирди. Ўқувчилар видеога олиб, ижтимоий тармоқларга тарқатган.

Вилоят халқ таълими бошқармаси хабар беришича, жанг 20 сентябрь куни Чироқчи туманидаги 1-мактаб ҳудудида содир бўлган. 2, 4 ва 5-мактабларнинг 9-11-синф ўқувчилари мактабда учрашган ҳамда ўзаро жанжаллашган.

Можаронинг сабаби номаълумлигича қолган. Қизларнинг ота-оналари Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47-моддаси (Болаларни тарбиялаш ва ўқитиш мажбуриятларини бажармаслик) бўйича қонун олдида жавоб беради.

Қайд этилишича, ота-оналарига 1 дан 5 бараваргача миқдорда жарима солиш кўзда тутилган.