Жорий йилнинг 15 октябрь кунида Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Музработ тумани “Халқ йўли” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Саййид Ҳабибуллохон” жомеъ масжиди давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар қилди.
16 октябрь куни масжиднинг расмий очилиш марусим бўлиб ўтди ва масжид ташаббускорларига масжиднинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси топширилди.
Маълумот учун, 2020 йил 16 октябрь ҳолатига кўра Сурхондарё вилоятида 116 та масжид ва 2 та черковлар фаолият юритмоқда.