Сурхондарёда AЁҚШдаги ёнғин натижасида пайвандчи вафот этди

Сурхондарёда AЁҚШдаги ёнғин натижасида пайвандчи вафот этди

Ҳодиса 4 май куни соат 09:30 да Шўрчи тумани «Озод» маҳалласи ҳудудида жойлашган МЧЖга қарашли қурилиши тугалланмаган AЁҚШ биносида содир бўлган. 

Мазкур бинода пайвандлаш ишларини олиб бораётган 52 ёшли A.A. шахобча ҳовлисида жойлашган 20−25 тонналик бензин ва дизел ёқилғисини сақлаш учун мўлжалланган систерна устига бир ўзи пайвандлаш ускунасини олиб чиқган. У пайвандлаш ишларини бошлаган вақтида систерна ичида йиғилиб қолган газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлганлиги натижасида ёнғин келиб чиққан.

Ёнғин оқибатида A.A. «бутун танасининг 90−95% термик куйиши» ташхиси билан тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Шўрчи тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан МЧЖ раҳбари 45 ёшли И.Н. га нисбатан Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.