Сурхондарёда электровоз юк автомобилига урилди

Сурхондарёда электровоз юк автомобилига урилди
ИИВ ЙҲХББ Матбуот хизматининг хабар беришича, 2021 йил 9 сентябрь куни соат тахминан 09:20 ларда Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани “Азларсой” МФЙ ҳудудидан ўтган темир йўл кесишмасида А.Й. бошқарувидаги 2302 рақамли электровоз ҳамда ҳайдовчи Б.Б. бошқарувидаги HOWO юк автомобили иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Тўқнашув натижасида юк автомобили ҳайдовчиси тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.
 
Ҳодиса жойига туман ИИБ тезкор-тергов гуруҳи чиқиб, воқеа тафсилотларини ўрганган ва ҳолат ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган.