Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сурхондарёда эр хотини ва қайнонасини томоғидан кесиб, ўлдирди
14.04.2022 10:19,  
1107

2022 йилнинг 6 апрель куни Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида аёл ва унинг қизининг жасадлари яшаш уйи хонасидан қотиллик аломатлари билан топилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, Сариосиё тумани Тоқчиён маҳалласида рўйхатда турган, аммо Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида яшовчи С.Н. Россия давлатига ишлашга кетиб, турмуш ўртоғи З.М. унга хиёнат қилиб келганлигини билиб, шу йили январь ойида қайтиб келади.

Келиши билан вояга етмаган 3 нафар фарзандини ўзи билан олиб қолиб, турмуш ўртоғини у билан ажрашиш мақсадида, уйдан чиқариб юборади. Шундан сўнг, эр-хотин ўртасида фарзандлар кимда қолиш-қолмаслиги устидан тортишув бошланади.

Эркак аёли З.М.га ўғли А.ни кўрсатиш учун олиб боришини, у билан ярашмоқчи эканлигини айтиб, ўзининг автомашинасида З.М.нинг онаси Х.Х. билан яшаб келаётган яшаш уйига боради.

\Шундан сўнг, ўғлини қайнонаси Х.Х. ва турмуш ўртоғи З.М. билан учраштиради. Кейин, ўғли А.ни автомашина ичига қўйиб, қайнонаси ва хотинини ухлашини кутиб, ўзига қулай вақт пайдо бўлганидан сўнг, яшаш уйига киради ва айвонда ухлаб ётган қайнонаси Х.Х.ни ва З.М.ни бўйин қисмига ўткир кесиб-санчувчи жисм билан тан жароҳати етказади.

Улар кўп қон йўқотиш натижасида воқеа жойида вафот этади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан