Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сурхондарёда фуқаролар банкка қўйган омонатининг фоизни ололмаяптими?
12.06.2022 18:15,  
168

Сурхондарёда «Халқ банки»га омонат қўйган фуқаро ўз омонатининг фоизини ололмаётгани ҳақида ёзмоқда.

Сурхондарё вилоят Бойсун тумани Халқ банкига омонатга 18 ойлик шартнома билан омонатга пул қўйгандим. Афсуски, ўз пулимни бир балолар қилиб, суд орқали 20 ойдан кейин олдим. Афсуски, ҳалигача фоизини олмадим.

Банк осонгина битта ходимини айбдор қилиб кўрсатяпти ва ўша ходимдан оласизлар деяпти.

Судга бергандик, Суд фақат қўйган пулимни олиб берди. Кейинчалик билсам, мендай қийналганлар кўп экан. Мен 73,4 млн. сўм қўйган эдим. Бошқалар ҳам 650 миллиондан кўпроқ пул қўйганлар, ҳаммамизни фоизларимизни бермади ҳозиргача.

Омонат дафтарчамни асли судда, қайтариб бермади. Ксеронусхаси қўлимда (Тах: Мурожаатни ўрганиб кўриш мақсадида, маъмурият томонидан сўралган эди).

Судга биз ҳамма зараримизни (фоизлари билан) қоплаб беришини сўрадик. Моддий ва маънавий зараримизни ҳам киритганмиз. Қолганини фуқаролик суд ҳал қилади деди. Орамиздан биттамиз фуқаролик судга ёздик. Судда банк бош тортяпти қанақадир бир ходимни айбдор қилиб кўрсатяпти. Бориб шу ходимдан олинглар деяпти.

Ушбу мурожаатни Республика Марказий банкининг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати томонидан ўрганиб берилишини илтимос қиламиз.

Қизиқда, 20 ойда ҳам банкдаги омонатлар хатлов (сличения) қилинмаганми? Ё қўл учида, ёки манфаатдорлар тўқнашувида ўтказилганми?

Ундан ҳам ажабланарлиси, шундай Яп-янги Ўзбекистонда омонатга пул қўйиб, пулингни қайтараман деб судлашиб юрсанг. Қандай қандай кўнгилсиз!

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан