Сурхондарёда “Lacetti” 8 ёшли болани уриб кетди

Сурхондарёда “Lacetti” 8 ёшли болани уриб кетди

Сурхондарё вилояти, Шўрчи тумани, Совжиронбобо маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-41 автомобиль йўлининг 1513-километрида 2021 йил 22 сентябрь куни соат 15:30 ларда, 1983 йилда туғилган ҳайдовчи “Lacetti” русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, йўлни кесиб ўтаётган 2013 йилда туғилган пиёдани уриб юборган.

Оқибатда, пиёда М.У. тан жароҳати билан ҳайдовчи томонидан шифохонага олиб борилган. Мазкур ЙТҲ юзасидан суриштирувлар давомида транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.

ЙТҲ юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.