Сурхондарёда қарздорнинг акаси МИБ ходимига пичоқ билан ҳужум қилди

Сурхондарёда қарздорнинг акаси МИБ ходимига пичоқ билан ҳужум қилди

Сурхондарёда фуқаро МИБ ҳодимини дўппослади ва пичоқ билан ҳужум қилди. Бу ҳақда "darakchi.uz" хабар берди. 

Маълум қилинишича, 2021 йил 21 май куни МИБ Шўрчи тумани бўлими давлат ижрочиси А.А. ижро ҳужжати (қарз ундириш)га асосан тегишли хонадонга борган вақтида, қарздорнинг акаси қўлига пичоқ олиб, давлат ижрочисига тан жароҳати етказмоқчи бўлган.

Воқеа иштирокчилари томонидан ушбу ҳаракати тўхтатиб қолинишига қарамасдан давлат ижрочисини қўллари билан уриб, унинг бошқарувида бўлган автомашинасига тош отиб орқа ойнасини синдириб, ижро ҳаракатини амалга оширишдан воз кечишга мажбур қилган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Шўрчи тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 219-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда