Ижтимоий тармоқларда собиқ ИИБ бошлиғи ўринбосари, пенсиядаги подполковник Рустам Сирожиддоновнинг ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти прокуратураси изоҳ берди.
Маълум бўлишича, 3 май куни соат 08:00 ларда Жарқўрғон тумани, «Марказий Сурхон» маҳалласида яшаган, Рустам Сирожиддонов яшаш уйи ёнида жойлашган молхонаси шифтига хўжалик арқонидан сиртмоқ ясаб, ўзини осиб, жонига қасд қилган.
Рустам Сирожиддонов муқаддам Қумқўрғон туман ИИБ бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаган, пенсия олиш ҳуқуқини берадиган билдирги асосида 2021 йилнинг январь ойида ички ишлар органларидан бўшатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жарқўрғон тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.