Сурхондарёда ЙПХ ходими аварияга учради

Сурхондарёда ЙПХ ходими аварияга учради

19 март куни Сурхондарё вилояти Бандихон туманида Қизириқ тумани ИИБ ЙҲХБ ходими У. Кенжаев «Ласетти» русумли махсус хизмат автомобилида бошқарувни йўқотиб, йўлдан чиқиб кетиб пастликка тушиб кетган, дея хабар берди ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати.

Ҳодиса соат 16:00 ларда Бандихон тумани ҳудудидан ўтган 4R-100 автомобиль йўлининг 97-километрида содир бўлган. ️Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

️Мазкур ЙТҲ юзасидан Бандихон тумани прокуратураси томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, ҳодиса сабабларига аниқлик киритилмоқда.