Сув етказиб бериш бўйича солиқ миқдори яна ошади

Сув етказиб бериш бўйича солиқ миқдори яна ошади

“Қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва сувни етказиб бериш бўйича харажатларни қоплаш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (310-сон, 22.05.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, сувни етказиб бериш бўйича харажатларни сув истеъмолчилари томонидан қоплаш сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари миқдорига қўшиш орқали амалга оширилади. 

Қарор билан Сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сув ресурсларини бошқариш, ҳисобга олиш ҳамда истеъмол қилинган сув ресурсларининг ҳисоботини юритиш юзасидан комплекс чора-тадбирлар тасдиқланди.

Сув хўжалиги объектларида сув ресурслари ҳамда электр энергиясидан фойдаланишни “онлайн” режимида назорат қилиш имконини берувчи рақамли технологиялар жорий этилади. 

Жумладан, сув омборлари ва ирригация тизимларида жами 18 576 та қурилма ўрнатилади. 

Шунингдек, Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги жами 1687 та насос станцияларида электр энергиясидан фойдаланишда “онлайн” режимида назорат қилиш жорий этилади.

2023 йил 1 декабрга қадар сув истеъмолчиларининг бош сув олиш жойлари сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан тўлиқ жиҳозланади.