Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сув хўжалиги вазирига янги ўринбосар тайинланди
30.04.2020 13:24,  
320

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ Аҳмаджонов Вохиджон Мухамаджонович Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у вазирлик ҳузуридаги Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази директори лавозимида фаолият юритган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 25 октябрдаги “Сув ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4486-сонли қарорига асосан вазир ўринбосарининг зиммасига сув хўжалигини инновацион ривожлантириш, илмий ишланмалар натижаларини, сув хўжалигини бошқариш ва сув хўжалиги объектларидан фойдаланишнинг илғор усулларини амалиётга фаол жорий этиш, замонавий технологияларни қўллаган ҳолда сув хўжалигининг суғориш тизимларини модернизация, реконструкция қилиш ва таъмирлашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш каби вазифалар юклатилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан