Атроф-муҳит ободончилигига зарар етказгани учун бир неча шахслар жавобгарликка тортилди

Атроф-муҳит ободончилигига зарар етказгани учун бир неча шахслар жавобгарликка тортилди

Жорий йилнинг 26 март куни Нарпай туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш назорат инспекциясининг давлат инспеторлари томонидан туманнинг “Гулистон” МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаро томонидан ўзига тегишли бўлган автоулов воситасини маҳалла ҳудудидан оқиб ўтувчи маҳаллий канал бўйида сувдан фойдаланиш қоидаларига амал қилмай исрофгарчиликка йўл қўйган ҳолда техника воситасини ювиши оқибатида, сувни ифлослантираётганлиги  маълум бўлди. 

Шу боис, мазкур фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонуннинг 72-моддаси 1-қисмига биноан, маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жарима қўлланилди. 

2021 йил 25 март куни ҳам шаҳар ва туманларда ўтказилган экологик назорат тадбирлари давомида 4 нафар фуқаронинг белгиланмаган жойга чиқинди ташлаганлиги аниқланди. 

Булар: 
Тайлоқ туманида – 1 нафар  
Нарпай туманида –1 нафар
Жомбой туманида – 1 нафар  
Пастдарғом туманида – 1 нафар

Аниқланган ҳолатлар юзасидан ҳуқуқбузарларнинг барчасига Ўзбекистон Республикаси «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги Кодекснинг 91-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 1 млн 960 минг сўм жарима белгиланди.