Тадбиркорлар ҳуқуқини бузган 800 нафарга яқин мансабдор жавобгарликка тортилди

Тадбиркорлар ҳуқуқини бузган 800 нафарга яқин мансабдор жавобгарликка тортилди

Бугун АОКАда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Маълум қилинишича, тадбиркорлик субъектлари манфаатида судларга жами 179та даъво аризаси ва шикоят билан мурожаат этилди.

Шундан:

иқтисодий ва фуқаролик ишлар бўйича судларга 60 млрд сўмлик 75та даъво;

маъмурий ишлар бўйича судларга 60та шикоят аризаси

кассасия ва назорат тартибида 44та шикоят киритилди.

Қўлланилган таъсир чоралари натижасида қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйган мансабдор ва масъул шахсларнинг 778 нафари маъмурий жавобгарликка тортилган бўлса, 502 нафарига интизомий жазо чоралари қўлланилган ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг 345 та ноқонуний қарор ва ҳужжатлари бекор қилинди.

Шунингдек, судларга киритилган даъво ариза ва шикоятлар асосида 44,4 млрд сўмлик қарздорликни ундириш ва 45 та ғайриқонуний қарорни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида суд қарорлари қабул қилинган.