Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тадқиқот: смартфонларни ётоқхонадан узоқроқ тутинг!
1.11.2016 16:14,  
8

Олимлар ўтказган янги тадқиқот смартфон ва планшетлар болаларнинг уйқусига салбий ўтказишини кўрсатди, дея маълум қилади Telegraph нашри.

Лондондаги Қирол коллежи ва Кардиф университети олимлари ўтказган 11 та тадқиқот натижасида замонавий алоқа воситалари ўчириб қўйилганда ҳам инсон уйқусига салбий таъсир қилиши аниқланган. Олимлар 125 минг нафар боланинг уйқусига технологияларнинг таъсирини ўрганиб чиқиб, шундай хулосага келганлар.

Олимлар фикрича, ухлашдан аввал смартфонлардан фойдаланиш тунги уйқунинг бузилиш хавфини икки баробар орттиради. Бу эса эртаси куни уйқусираб юриш эҳтимоли икки баробарга кўпроқ бўлишини англатади.

Бу каби ускуналарнинг хонада мавжудлигининг ўзи ҳам уйқудаги ҳаловатнинг бузилишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун олимлар яхши ухлаш ухлаш учун смартфонларни ётоқхонадан узоқроқ тутишни маслаҳат бермоқда.

Маълумки, ижтимоий тармоқларда доимо фаол бўлиш ҳамда тезкор хабар алмашишга одатланиш болаларда смартфонлар ишлатишга бўлган иштиёқ ортишига сабаб бўлади.

«Тадқиқот натижалари замонавий алоқа воситаларининг уйқу давомийлиги ва сифатига зарарли таъсир ўтказишини исботлайди. Уйқунинг аҳамиятини кўпинча тўғри баҳолай олмаймиз. Аммо уйқу болаларнинг ривожланишида муҳим ўрин тутади. Мунтазам равишда уйқу етишмаслиги кўплаб касалликларни келтириб чиқариши мумкин. Ихчам алоқа воситаларининг оммалашуви ҳамда уларнинг мактабларда дарсликлар ўрнида ишлатилиши болалар ўртасида уйқунинг ёмонлашиш муаммоси янада кўпайишига олиб келиши мумкин», – деб айтган Лондон Қироллик коллежи профессори доктор Бен Картер.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан