Таксичилик билан шуғулланувчи ЯТТлар даромадидан 150 минг сўм миқдорида солиқ тўлайди — ДСҚ

Таксичилик билан шуғулланувчи ЯТТлар даромадидан 150 минг сўм миқдорида солиқ тўлайди — ДСҚ

Таксичилик билан шуғулланувчи ЯТТлар республиканинг қайси ҳудудида фаолиятини амалга оширишидан қатъи назар 2021 йил учун ҳар ойлик 150 минг сўм қатъий белгиланган миқдордаги ижтимоий солиқни тўлайдилар. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси матбуот котиби Музаффар Назаров маълум қилди. 

Шунингдек, берилган лицензия варақаси бўйича бир йилга 245 минг сўм миқдорида давлат божи ундирилиши таъкидланди. 

«Бунда 2021 йилда 1 сентябргача ЯТТ сифатида давлат рўйхатидан ўтганлар учун давлат божи ундирилмайди», — деди ДСҚ матбуот котиби.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб ЯТТ сифатида такси фаолияти билан шуғулланиш фақатгина мижозларни излаш бўйича интерактив хизмат кўрсатувчи компаниялар (агрегаторлар) хизмати орқали амалга оширилиши ҳақида хабар берган эдик.