Тезкор! Талаба ва ўқувчилар учун поезд чипталарига берилган чегирмалар муддати узайтирилди

Тезкор! Талаба ва ўқувчилар учун поезд чипталарига берилган чегирмалар муддати узайтирилди

Олий ва ўрта таълим муассасалари талабалари ҳамда ўқувчиларнинг қишки таътилида доимий турар жойларига бориб келишларига қулайлик яратиш мақсадида, ҳар йили 28 декабрдан 10 январгача поезд чипталарига берилаётган 50 фоизлик чегирма бериш куни яна 3 кунга узайтирилди.

Унга кўра талабалар ва ўқувчилар 2021 йил 25, 26, 27 декабрь кунлари ҳам 50 фоизлик чегирмадан фойдаланган ҳолда чипта олишлари мумкин.