Талабалар диққатига: тез кунда ўқишни тиклаш бўйича аризалар қабули бошланади

Талабалар диққатига: тез кунда ўқишни тиклаш бўйича аризалар қабули бошланади

Талабалар ўқишини баҳорги семестрга қайта тиклаш бўйича ариза топшириш – ҳар йили 15 январдан 25 январга қадар давом этади.

Аризалар 25 январдан 15 февралгача кўриб чиқилади ва тегишли қарор қабул қилинади.

Талабалар сафидан четлаштирилганлар ўқишини бошқа ОТМга мос таълим йўналишига кўчириш учун ариза бериши мумкин.

Ўқишга қайта тиклаш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Қуйидагилар ўқишга давлат гранти асосида қайта тикланиши мумкин:

 етимлар, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлганлар;
 муддатли ҳарбий хизматни ўтаган (захирага бўшаганидан 3 йилда) академик таътилдан белгиланган муддатда қайтганлар;
 давлат буюртмаси билан хорижга ўқишга юборилган ва белгиланган муддатда қайтганлар.