Талабаларга ўқиш қачон бошланади? Карантин таътили сабаб ёзда таътил берилмайдими?

Талабаларга ўқиш қачон бошланади? Карантин таътили сабаб ёзда таътил берилмайдими?

Талабаларга ўқиш бугунги кундаги коронавирус инфекцияси хавфи пасайиб, дарс ўтиш ва жамовий тадбирларни ўтказишга доир хавф-хатарлар бартараф этилганидан кейин бошланади. Бу жараён албатта оммавий ахборот воситалари орқали тегишли вазирлик ва идоралар томонидан эълон қилинади. Бу ҳақда "Узрепорт" каналидаги брифингда Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Узоқбой Бегимқулов маълум қилди.

"Карантин сабаб ёздаги таътил муддати қисқариши табиий, унинг муддати карантин сабабли берилган таътилнинг қанчалик давом этишига боғлиқ. 

Ҳозир навбатдан ташқари таътил неча кунга чўзилишидан қатъий назар, биз талабаларга масофавий ва мустақил таълим олиш орқали ўқув дастурларини ўзлаштиришларига имконият яратиб бераяпмиз", деди вазир ўринбосари.