Таълим инспекциясининг Сирдарё вилояти бўлими бошлиғи тайинланди

Таълим инспекциясининг Сирдарё вилояти бўлими бошлиғи тайинланди

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Сирдарё вилояти бўлимида янги тайинлов амалга оширилди. Бу ҳақида "Янги Ўзбекистон" газетаси интернет нашри хабар бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2021 йил 22 февралдаги буйруғига асосан Умид Очилович Халмонов Таълим инспекциясининг Сирдарё вилояти бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Умид Халмонов 1988 йилда Сирдарё вилояти, Янгиер шаҳрида туғилган.

2011 йилда Гулистон давлат университети тарих йўналишини имтиёзли тамомлаган. 2017 йилда “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланган.

Умид Халмонов айни пайтга қадар Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг Сирдарё вилояти бўлими бош мутахассиси лавозимида фаолият юритиб келган.