Талофат кўрган оилаларга қандай ёрдам берилиши, қанча уй қурилиши очиқланди

Талофат кўрган оилаларга қандай ёрдам берилиши, қанча уй қурилиши очиқланди

Талофат кўрган оилалар сони қанча? Уларга қандай моддий ёрдам берилади? Уларнинг кейинги ҳаёти қандай бўлади? Бу ҳақда Халқаро Пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида маълумот берилди.

Зарар кўрган 4,5 мингга яқин хонадон эгаларининг ҳар бирига:

- 40 млн. сўмлик моддий ёрдам;

- Телевизор, музлатгич, кир ювиш машинаси, минипеч, электр чойнак ва дазмол каби маиший техникалардан иборат совғалар топширилмоқда.

Уй-жойи бутунлай яроқсиз ҳолга келиб қолган аҳоли учун 3 та массивда жами 2 минг 640 квартирали 66 та 5 қаватли уй қурилиши режалаштирилган.

Таъмирланадиган ва янги қуриладиган уйлар давлат томонидан бепул қуриб-таъмирлаб берилади.

1 сентябргача одамлар янги уйларга ва ўзларининг таъмирланган ҳовли-жойларига тўлиқ кўчиб ўтади.

Шу билан бирга, уйлари зарарланган одамларнинг илгариги ҳовлилари ҳам ўзларида қолади.

Учта туманда 1 минг 800 га яқин бетон панелли коттежлар замонавий таъмирланиб топширилади.