Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Таъмирлаш ишлари сабаб Бектемир туманида газ таъминоти вақтинча ўчирилади
23.04.2020 23:07,  
86

“Ҳудудгаз Тошкент шаҳар” МЧЖ матбуот хизматининг Соф.узга хабар беришича, 24 апрель куни “Ҳудудгаз Тошкент шаҳар” МЧЖ “Ер ости газ қувурлари хизмати” ҳамда “Бектемиртумангаз” филиали томонидан “Олтин топган” маҳалласи “Баркамол” кўчасидаги  юқори босимли Д-89мм.ли газ қувурида таъмирлаш ишлари амалга оширилади. 

Шу муносабат билан, “Олтин топган” маҳалласи  “Баркамол” кўчасидаги  130 та ерли аҳоли хонадонлари ва 12 та ишлаб чиқариш корхоналари соат 11:00 дан 17:00 га қадар табиий газ таъминотидан вақтинча узилади. 

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
“Ҳудудгаз Тошкент шаҳар” МЧЖ таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли, етказилаётган ноқулайликлар учун аҳолимиз ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан