Таъмирталаб йўлларда рўй берган ЙТҲ оқибатида 2019-2020 йилларда 240 киши ҳалок бўлган, 481 киши жароҳат олган

Таъмирталаб йўлларда рўй берган ЙТҲ оқибатида 2019-2020 йилларда 240 киши ҳалок бўлган, 481 киши жароҳат олган

Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлисида маълум қилинди.  

Қайд этилишича, автомобиль йўлларининг таъмирлаш ишлари олиб борилаётган ёки охирига етказилмасдан қолиб кетган ҳамда таъмирланиши лозим бўлган жойларида фуқаролар жароҳати ва ўлими билан боғлиқ йўл- транспорт ҳодисалари содир бўлмоқда.

Хусусан, 2019-2020 йиллар давомида юз берган 556 та ана шундай йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 240 киши вафот этган, 481 киши жароҳат олган.