Таниқли қизиқчи Ортиқ Султонов янги лавозимга тайинланди

Таниқли қизиқчи Ортиқ Султонов  янги лавозимга тайинланди

Самарқанд шаҳар маданият бўлимига санъатшунослик фанлари номзоди эл суйган қизиқчи, «Ҳандалак» гуруҳи аъзоси Ортиқ Султонов бошлиқ вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Ортиқ Султонов дастлабки меҳнат фаолиятини Самарқанд мусиқали драма театри актёри сифатида бошлаган. Самарқанд вилоят телерадиокомпанияси, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Ёшлар» телеканали, «Ўзбекистон» телеканалларида режиссёр бўлиб ишлаган.

Ушбу тайинловга қадар эса «Кулги» хусусий театри бадиий раҳбари бўлган.