Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Танқидий хабарлар жавобсиз қоляпти» — Президент матбуот котиби
8.04.2021 13:49,  
153

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов 7 апрель куни вазирлик ва идораларнинг матбуот котиблари билан очиқ мулоқот ўтказди. Учрашувда матбуот хизматлари фаолияти, уларнинг журналист ва блогерлар билан ҳамкорлик даражаси таҳлил қилинди, дейилади матбуот котибнинг Facebook’даги саҳифасида.

«Кейинги беш йилда мамлакатда буткул янги — давлат идоралари ва ташкилотларининг матбуот котиблари институти шаклланган бўлиб, уларга кенг ваколат ва имкониятлар тақдим этилгани алоҳида қайд этилди. Эндиликда уларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш, ўзлари ишлаётган ташкилотнинг очиқлигини таъминлаш ва ислоҳотлар натижасини аҳолига етказишдаги ролини кучайтириш зарурлиги таъкидланди. Шу билан бирга, айрим вазирлик ва идораларнинг матбуот хизматлари суст ишлаётгани кўрсатиб ўтилди», — дейилади хабарда.

Матбуот котибларига юзлана туриб Шерзод Асадов шундай деди: «Айрим танқидлар, саволлар очиқ қоляпти. Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда чиқаётган танқидий материалларга тезкор муносабат билдириш, аҳолига тўлиқ ахборот бериш шарт. Бу бўйича катта ишларни амалга оширишимиз, ҳамкорлик вертикалини яратишимиз керак. Бунинг учун президент матбуот хизмати доимо очиқ».

Таъкидланишича, мулоқот давомида «президент матбуот котиби билан давлат идоралари матбуот котиблари ўртасида тўғридан-тўғри алоқани йўлга қўйиш механизми келишиб олинган».

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан