Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қасим-Жомарт Токаев: "Қозоғистон ва Ўзбекистон қатор масалаларда бир-бирини тўлдириб туради"
6.11.2019 09:36,  
95

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон парламенти делегацияси расмий ташриф билан Қозоғистонда бўлиб турибди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Токаев билан учрашди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қозоғистон раҳбари Танзила Нарбаеванинг ташрифи парламентлараро алоқаларни ривожлантириши ва давлатлараро муносабатларга қўшимча туртки бериши туфайли катта аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.

“Қозоғистон ва Ўзбекистон ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор бўлибгина қолмай, балки қатор масалаларда бир-бирини тўлдириб туради. Шунинг учун муваффақият қозонишимиз муқаррар. Боз устига, биз ҳамкасбим Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан ҳар жабҳада ҳамкорликни ривожлантириш учун фаол ҳаракат қилишга келишиб олганмиз”, – деди Қасим-Жомарт Токаев.

Қозоғистон Президенти 2018 йилда савдо ҳажми 2,5 млрд. долларга етганлигига ва шу йилнинг 9 ойи давомида ўтган йилги кўрсаткичдан ошиб кетганлигига урғу берди.

Ўз навбатида, Танзила Нарбаева илиқ кутиб олганликлари учун миннатдорлик билдирди ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг табрик сўзини етказди.

Шунинг билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги Олий Мажлис Сенати делегациясининг Қозоғистон Республикасига расмий ташрифи якунланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан