Танзила Норбоева ва бир гуруҳ сенаторлар “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланди

Танзила Норбоева ва бир гуруҳ сенаторлар “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги  “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони таъсис этилган эди. 

27 апрлеь куни ушбу мукофот билан тақдирланганлар рўйхати эълон қилинди. Сенат Ахборот хизматининг маълум қилишича, улар орасида 6 нафар Олий Мажлис Сенати аъзолари ҳам бор.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева, Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбидин Бурханов, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси Эркин Гадоев, Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Бахтиёр Сайфуллаев, Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Наримон Умаров, Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Толибжон Мадумаров биринчи  даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланган.