Танзила Норбоева Валентина Матвиенко билан учрашди

Танзила Норбоева Валентина Матвиенко билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси делегациясининг Россия Федерациясига расмий ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Т. Нарбаева Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси В. Матвиенко билан учрашди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг Матбуот хизмати хабар берди.

Россия томони республикада олиб борилаётган ислоҳотлар, Россия Федерацияси билан икки томонлама муносабатларнинг муҳим жиҳатлари, икки томонлама алоқаларнинг бугунги ҳолати ва уларни ривожлантириш истиқболларига берилган баҳолар тўғрисида хабардор этилди.

Икки мамлакат президентлари Ш.Мирзиёев ва В.Путиннинг кучли сиёсий иродаси ҳамда алоҳида шахсий муносабатлари шарофати билан икки томонлама ҳамкорлик барча даражаларда жадал ривожланиб бораётгани таъкидланди.

В. Матвиенко Ўзбекистонда фуқароларнинг фаровонлигини ошириш мақсадида очиқ демократик жамият қуришга қаратилган ижтимоий-иқтисодий соҳада жадал амалга оширилаётган ўзгаришларни юқори баҳолади.

Қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Россияга бўлажак ташрифи муносабати билан олий даражадаги учрашув кун тартибини мазмунан бойитиш бўйича салмоқли ишлар олиб борилмоқда. Икки томонлама ҳужжатларнинг катта тўплами тайёрланди. Парламентлар уларни амалда рўёбга чиқаришга ҳисса қўшиши керак.

Федерация Кенгаши Раиси Ўзбекистоннинг Евросиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) кузатувчи мақомини олганлигини мамнуният билан қарши олди. Ушбу Ташкилот билан ўзаро ҳамкорлик Ўзбекистон-Россия муносабатларига янгича туртки бериши таъкидланди.

Учрашув давомида икки мамлакат парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш, савдо-иқтисодий, илм-фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларда ҳудудлараро алоқаларни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Шу нуқтаи назардан, иккинчи Ҳудудлараро ҳамкорлик форумини ўтказиш муҳимлигига урғу берилди.

Шунингдек, гендер тенгликни таъминлаш масалалари, “Марказий Осиё мамлакатлари раҳбар аёллари билан мулоқот” платформаси фаолияти кўриб чиқилди.

Бағрикенглик масаласида Ўзбекистоннинг бой тажрибасини инобатга олган ҳолда, Россия томони 2022 йил май ойида ўтказиладиган Динлараро ва миллатлараро мулоқот бўйича Бутунжаҳон конференциясига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда фаол иштирок этишга таклиф қилди.

Шунингдек, гендер тенгликни таъминлаш масалалари, “Марказий Осиё мамлакатлари раҳбар аёллари билан мулоқот” платформаси фаолияти кўриб чиқилди.

Бағрикенглик масаласида Ўзбекистоннинг бой тажрибасини инобатга олган ҳолда, Россия томони 2022 йил май ойида ўтказиладиган Динлараро ва миллатлараро мулоқот бўйича Бутунжаҳон конференциясига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда фаол иштирок этишга таклиф қилди.

Учрашувда парламент юқори палатаси раҳбари Т.Нарбаева ёшлар парламентлари орқали ҳамкорликни ривожлантириш, меҳнат мигрантлари манфаатларини ҳимоя қилишга кўмаклашиш бўйича ишларни давом эттириш ҳамда ватандошларимиз билан учрашув давомида кўтарилган бошқа масалаларни Олий Мажлис Сенати ва Федерал Мажлис Федерация Кенгаши ўртасидаги ҳамкорлик бўйича парламентлараро комиссия фаолияти доирасида ҳал этиш ҳақида тўхталиб ўтди.

Музокаралар якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши ўртасида меҳнат миграцияси масалалари бўйича ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди.