Тарихда биринчи марта Эрондан АҚШга нефть импорт қилинди

Тарихда биринчи марта Эрондан АҚШга нефть импорт қилинди

2021 йил март ойида АҚШ тарихда биринчи марта Эрондан бир миллион баррель нефть импорт қилди. Бу ҳақда мамлакат Энергетика вазирлиги маълумотларига асосланиб «Интерфакс» хабар бермоқда.

АҚШ Энергетика вазирлиги 1981 йилдан бери тегишли статистик маълумотларни олиб боради. Ушбу даврда Эрондан АҚШга 2020 йил октябрь ойида 1,1 миллион баррель нефть маҳсулотларининг импорт қилиниши фақат бир марта қайд этилган.

Эронга қарши нефть санкциялари АҚШ маъмурияти томонидан 2018 йил ноябрь ойида жорий қилинган. Ўтган бир ярим йил ичида АҚШ саккиз мамлакатга Эрон нефтини импорт қилишга рухсат берди.