Тарихий яқинлигимиз бугун ҳаётга кўчмоқда — Шавкат Мирзиёев

Тарихий яқинлигимиз бугун ҳаётга кўчмоқда — Шавкат Мирзиёев

Душанбедаги «Қасри Миллат» қароргоҳида президент Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди. 

Президентлар бир бирига расмий делегация аъзоларини таништирди. Сўнг Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмоннинг тор доирадаги учрашуви бошланди. 

«Давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Тожикистон стратегик шериклиги ва кўп қиррали ҳамкорлигининг барча жиҳатларини кўриб чиқдилар, сиёсий мулоқотни янада мустаҳкамлаш ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш, маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратдилар», — дея таъкидланди хабарда.

«Биринчи бор Тожикистонда Ўзбекистон киноси кунлари муваффақиятли ўтди, яқин орада мамлакатларимиз ёшлари Фарғона водийсида учрашади. Бир сўз билан айтганда, тарихий яқинлигимиз бугун ҳаётга кўчмоқда», — деди Шавкат Мирзиёев.