Ташқи ишлар вазири Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Aшраф Ғани томонидан қабул қилинди

Ташқи ишлар вазири Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Aшраф Ғани томонидан қабул қилинди

2021-йилнинг 23-феврал куни амалий ташриф билан Қобул шаҳрига келган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Камилов Aфғонистон Ислом Республикаси Президенти Aшраф Ғани томонидан қабул қилинди.

Вазир Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Aфғонистон Ислом Республикаси Президенти Aшраф Ғанига йўллаган мактубини топширди.

Суҳбат давомида Ўзбекистон-Aфғонистон кўп қиррали муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Икки томонлама ҳамкорликнинг жорий юқори даражаси мамнуният билан қайд этилди ва барча соҳаларда ўзаро манфаатли яқин алоқаларни янада чуқурлаштиришга ўзаро содиқ эканликлари таъкидланди.

Президент Aшраф Ғани биродар Aфғонистон халқи номидан Aфғонистон заминида тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, мамлакат иқтисодиётини тиклашда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётгани учун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга самимий миннатдорлик изҳор этди.

Aфғонлараро сиёсий музокараларнинг узоқ муддатли тинчлик ўрнатиш ва мамлакатда хавфсизликни таъминлашдаги муҳим ўрни қайд этилди.

Музокараларда икки томон кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.