Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Ўзбекистоннинг Хитойдаги янги элчиси этиб тайинланди
30.12.2021 21:53,  
58

Сенат кенгашининг 28 декабрдаги қарорига мувофиқ Фарҳод Арзиев Ўзбекистоннинг Хитойдаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Фарҳод Арзиев дипломатия соҳасида 2002 йилдан буён ишлаб келади. Вазирлик марказий аппарати ҳамда Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарида катта тажриба тўплаган.

Хусусан, 2014—2017 йилларда Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси маслаҳатчи, 2017—2020 йилларда Ўзбекистоннинг Ҳиндистон ва Бангладешдаги фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Деҳли шаҳрида), 2020—2021 йилларда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. Рус, инглиз ва немис тилларини билади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан