Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг 1282 қисқа рақами ишга тушди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг 1282 қисқа рақами ишга тушди

Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг 1282 қисқа рақами ишга туширилди.

Эндиликда фуқаролар республиканинг исталган ҳудудидан ташқи меҳнат миграцияси, хусусан,  хорижда ишлаш, меҳнат мигрантлари учун яратилган имконият ва имтиёзлар ҳамда уларни қизиқтирётган бошқа турли масалалар юзасидан ушбу қисқа рақам орқали ҳам мурожаат қилишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ташқи меҳнат миграцияси қўнғироқлар марказининг 71 202-33-55, 71 200-00-61 рақамлари ҳам мавжуд.