Таътил вақтида ўқитувчиларнинг маоши сақланиб қолади, ёзги таътил муддати эса қисқармайди

Таътил вақтида ўқитувчиларнинг маоши сақланиб қолади, ёзги таътил муддати эса қисқармайди

Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати маълум қилишича, қўшимча таътил кунлари мактабларда фаолият юритаётган педагог ва бошқа ходимларга амалдаги иш ҳақи тўловлари сақланган ҳолда тўлаб борилади.

Қишки таътилнинг узайтирилиши ёзги таътил вақтининг кечикишига сабаб бўлмайди. Қўшимча таътил даврида ўтилиши керак бўлган мавзулар бошқа кундаги дарсларга қўшиб ўтилади.

Бунда мавзулар тиғизлаштирилган холда ўтилади, бу буйича мактабларга қўшимча тавсиялар берилади. Шу сабабли учинчи чорак ўқув кунлари 1−4-синфларда 9 кун, 5−11-синфларда 11 кунга қисқаради.

Таътил тугагунга қадар ўқувчиларни бевосита мактабларда ташкил этадиган тўгараклар, шунингдек, «Баркамол авлод» болалар мактабларининг тармоқ тўгараклари ва ҳар қандай тадбирларга жалб этиш тақиқланади.