Қорли об-ҳаво сабаб турли кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи “Тахтақорача” довонида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилганлиги ҳақида хабар берилган эди.
Тегишли чоралар кўрилиб, автомобиль йўли қордан тозаланди. Айни вақтларда довон йўлида транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун рухсат берилди.
Барча ҳайдовчилардан тезлик меъёрини оширмасдан, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини сўраймиз.
Кеча, 26 декабрь куни Қашқадарёдаги "Тахтақорача" довонидаги йўл ноқулай об-ҳаво сабаб автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилгани ҳақида хабар бергандик.