Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи Тахтақорача довонидан ўтган автомобиль йўли қордан тозаланиб, транспорт воситалари ҳаракати учун очилди.
«Барча ҳайдовчилардан етарлича паст тезликда, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини сўраймиз», – дейилади Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабарида.
Маълумот учун, 6–7 феврал кунлари Ўзбекистоннинг аксар ҳудудларида қор ёғмоқда. Тахтақорача довони 6 феврал куни ёғган қор туфайли вақтинча ёпилганди.