“Тахтақорача” довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди

“Тахтақорача” довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди

ФВВнинг хабарига кўра, бугун 13 март куни соат 16:00 дан Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг “Тахтақорача” довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди.

Бунга сабаб, М-39 автомобиль йўлининг “Тахтақорача” довони қисмида (1138-1141 километрида) кучли ёмғир ёғиши оқибатида автомобиль йўлида қисман ўпирилиш юзага келган.

Айни дақиқаларда тегишли ташкилотларнинг мутахассислари томонидан ишлар амалга оширилмоқда.

“Тахтақорача" довонининг қайта очилиши бўйича қўшимча маълумот берилади.