“Тахтақорача” довонида автотранспорт воситаларининг ҳаракати тикланди

“Тахтақорача” довонида автотранспорт воситаларининг ҳаракати тикланди

Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи “Тахтақорача” довонида ноқулай об-ҳаво шароити сабабли автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланган эди.

Музламаларни эритиш учун қум-туз аралашмалари сепилиб зарурий чоралар кўрилди.

Айни вақтда довон йўлида автотранспорт воситалари ҳаракатига рухсат берилди.

Ҳайдовчилардан эҳтиёткор бўлишларини, об-ҳаво ва йўл шароитини инобатга олиб транспорт воситасини бошқаришларини сўраймиз.