“Тахтақорача” довонида автотранспорт воситаларининг ҳаракати тикланди

“Тахтақорача” довонида автотранспорт воситаларининг ҳаракати тикланди

Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи “Тахтақорача” довонида кўп миқдорда қор ёғганлиги сабабли автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланган эди.

Йўлларни қордан тозалаш ишлари олиб борилиб, музламаларни эритиш учун қум-туз аралашмалари сепилиб зарурий чоралар кўрилди.

Айни вақтда довон йўлида автотранспорт воситалари ҳаракатига рухсат берилиб, қатнов давом этмоқда. Ҳайдовчилардан эҳтиёткор бўлишларини, об-ҳаво ва йўл шароитини инобатга олиб транспорт воситасини бошқаришларини сўраймиз дейилади- Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси хабарида.