Бир қатор тайинловлар амалга оширилди

Бир қатор тайинловлар амалга оширилди

Президентнинг тегишли қарори билан Хаджибаев Абдуҳаким Мўминович соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланди. Бугунга қадар у соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Бугунга қадар Тошкент тиббиёт академиясининг ректори вазифасида ишлаб келган Тўйчиев Лазиз Нодирович Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари вазифасига тайинланди.

Бугунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари вазифасида ишлаб келган Иноятов Амрилло Шодиевич Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Тиббиёт фанлари доктори, доцент Амрилло Иноятов бундан аввал Бухоро давлат тиббиёт институти ректори  лавозимида ишлаган.

Теперь с министром здравоохранения Узбекистана можно пообщаться в Facebook

Бугунга қадар соғлиқни сақлаш вазири лавозимида ишлаб келган Алишер Қаюмович Шодмонов Тошкент тиббиёт академиясининг ректори этиб тайинланди.