Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Telegram'да аёл киши номидан профиль очиб, товламачилик қилган эркак ушланди
17.03.2022 21:58,  
142

Янгийўл шаҳар ИИБ Жиноят қидирув бўлими тезкор ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги қидирув тадбири хусусида.

Маълум бўлишича, Янгийўл шаҳрида яшовчи 25 ёшли Д.З. телеграм ижтимоий тармоғида «Бабаджанова» (аёл киши номига очилган) профили эгаси билан танишиб, у билан бир қанча вақт мулоқот қилади.

Жараёнда «Бабаджанова» аккаунти эгаси ўзини аёл киши деб таништириб фуқаро Д.З. га бир нечта аёлларнинг беҳаё лавҳалари акс этган видеоларни юборади. Д.З. ҳам унга жавоб беради ва тармоқ орқали виртуал муносабат ўрнатилади.

Шундан сўнг, «Бабаджанова» аккаунтидаги номаълум шахс фуқаро Д.З. га у билан бўлган шахсий ёзишмаларни ижтимоий тармоқларда тарқатмаслик ва шарманда қилмаслик эвазига дастлаб 200 минг сўм пулларни пластик карта орқали олишга эришади ва орадан вақт ўтиб яна 100 АҚШ доллари талаб қилади.

Д.З. нинг аризасига асосан Янгийўл шаҳар ИИБ Жиноят қидирув бўлими тезкор ходимлари томонидан ўтказилган қидирув тадбири натижасида – аёл киши номига профиль очиб, фуқаролардан шахсий ёзишмаларни тарқатмаслик эвазига пул талаб қилиб келаётган, Тошкент шаҳрида яшовчи 2003 йилда туғилган М.З. (эркак) ушланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан фуқаро М.З. га нисбатан Янгийўл шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан