“Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари”... Энди “Мовий дафтар” ҳам юритиладими?

“Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари”... Энди “Мовий дафтар” ҳам юритиладими?

АОКАда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи  Ўғилой Ўрозова иштирокидаги брифинг бўлиб ўтди. Унда ушбу саволга жавоб берилди.

Юртимизда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар рўйхати, яъни “Темир дафтар” тузилган эди. 

Шунингдек, ҳар бир маҳалла, туман, шаҳар ва вилоят кесимида “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари” шакллантирилади.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан “Мовий дафтар” рўйхати шакллантирилиши ҳақидаги ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилган хабарлар ҳеч бир асосга эга эмас.

Эслатма: “Темир дафтар” — моддий ва кўмакка муҳтож оилаларнинг ҳудудлардаги тегишли секторлар томонидан шакллантирилган шаффоф рўйхати;

“Аёллар дафтари” — ижтимоий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бор бўлган ишсиз хотин-қизларнинг шакллантириладиган рўйхат.