"Темурбеклар мактаби"да таълим олиш учун қандай имкониятлар яратилган?

ОКАда бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида Мудофаа вазирлиги Ҳарбий кадрларни тайёрлаш бошқармаси бошлиғиУлуғбек Мамадалиев бу ҳақда батафсил маълумот берди.

2017 йилда давомида Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги “Темурбеклар мактаби” инфратузилмалари барча талабларга жавоб берувчи яъни жаҳон стандартига мос равишда тўлиқ янгиланди.

2019 йилда давомида “Темурбеклар мактаби”нинг Намунавий устави, ўқувчилар кийим-бош намуналари ва кийиниш тартиби, уларнинг суткалик озиқ-овқат паёглари тизимли ҳолатга келтирилди.

“Темурбеклар мактаби”нинг барча ўқув синфлари замонавий электрон доскалар ва юқори тезликдаги интернет ҳамда Wi-Fi зоналари билан жиҳозланди.

Ўқувчилар билан ўқув машғулотларидан сўнг математика, физика, она тили ва адабиёти, тарих ва инлиз тили каби фанлардан мутлақо бепул тарзда чуқурлаштирилган қўшимча дарслар (репетиторлик) ўтказилиб келинмоқда.

30 дан ортиқ фан ва спорт тўгараги йил давомида мунтазам фаолият олиб борилмоқда.

40 ўринли Ахборот ресурс маркази ҳамда спорт зали, қўшимча 1 та стадион, югуриш йўлаги, воллейбол ва баскетбол майдончалари мунтазам фаолият юритиши йўлга қўйилди.