Термиз – Санкт-Петербург йўналиши бўйича авиақатновлар тикланади

Термиз – Санкт-Петербург йўналиши бўйича авиақатновлар тикланади

Компания матбуот хизматининг маълум қилишича, 2022 йил 5 майдан бошлаб «Uzbekistan Airways» Термиз – Санкт-Петербург – Термиз халқаро йўналишидаги мунтазам авиақатновларни тиклайди.

Парвозлар ҳар пайшанба кунлари қуйидаги вақтларда амалга оширилади:

— Термиздан учиш: 08:55 (Тошкент вақти билан);

— Санкт-Петербургга етиб бориш: 12:20 (Москва вақти билан);

— Санкт-Петербургдан учиш: 13:50 (Москва вақти билан);

— Термизга етиб келиш: 21:00 (Тошкент вақти билан).

Таъкидланишича, Термиз – Санкт-Петербург йўналиши бўйича авиачипта нархи 1 961 814 сўмдан (багажсиз) ва 2 160 354 сўмдан (багаж билан), Термиз – Санкт-Петербург – Термиз йўналиши бўйича эса 3 698 660 сўмдан (багажсиз) ва 4 095 738 сўмдан (багаж билан) бошланади.