Термизда 40 ёшли бемор коронавирусдан вафот этди

Термизда 40 ёшли бемор коронавирусдан вафот этди

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида яшаган 40 ёшли Т.Х. (эркак)да 12 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва у вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази реанимация бўлимига ётқизилган.

Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир нафас етишмовчилиги, ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги, полиорган етишмовчилиги асоратлари билан кечган.
Шунингдек, бемор гипертония ҳамроҳ касаллиги билан ҳам оғриган.

Беморга мутахассислар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар ўтказилган, даволаш жараёни белгиланган стандартлар асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, терминал ўпка шишидан вафот этган.