Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Термиздаги “Алпомиш” спорт мажмуасининг томи қулаб тушди
8.05.2022 21:37,  
66

Жорий йилнинг 5 май куни Термиз шаҳридаги “Алпомиш” кураш мажмуаси томининг бир қисми қулаб тушган. Ҳолатга Қурилиш вазирлиги расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, Термиз шаҳри Алпомиш маҳалласи Навбаҳор кўчаси 1-уй манзилида жойлашган “Алпомиш” кураш мажмуаси биносида содир бўлган техноген тусдаги фавқулодда вазият жойида кўриб чиқилганда қуйидагилар аниқланди:

- кураш залининг умумий майдони 2800 кв.метр бўлиб, ҳозирги кунда кураш зали томининг бир қисми бузилиб, ерга қулаб тушган (таҳминан 1700 кв.метр);
- кураш залининг том қисми мураккаб конструктив ечимли бўлиб, “Кисловодск” типидаги фазовий металл конструкциялардан фойдаданилган;
- бузилган том қисми яроқсиз ҳолатда;
- кураш зали биноси 1999 йилда қурилган.

Таъкидланишича, кураш мажмуаси ходимлари соғлиғига ҳеч қандай зарар етмаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан