Термиздаги мактабда ёнғин содир бўлди. 6 та ёнғин-қутқарув гуруҳи етиб борган

Термиздаги мактабда ёнғин содир бўлди. 6 та ёнғин-қутқарув гуруҳи етиб борган

2021 йил 17 май куни соат 10:00да Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар С.Термизий кўчасида жойлашган 6-умумтаълим  мактабида ёнғин содир бўлган.

ФВВ ахборот хизмати маълум қилишича, ҳодиса жойига Термиз шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимининг 6 та ёнғин-қутқарув гуруҳлари соат 10:05да етиб боришиб, соат 10:15да ёнғин қуршаб олинган ва соат 10:40да тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин натижасида бино 2-қаватининг тахминан 120 кв.м майдонда ички ва том қисми ёниб зараланган.

Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.

Ёнғин оқибатида тан жарохат олганлар йўқ.