Термиздаги талабалар ётоқхонасида электрошит ёниб, портлагани ҳақидаги хабарлар юзасидан расмий маълумот берилди

Термиздаги талабалар ётоқхонасида электрошит ёниб, портлагани ҳақидаги хабарлар юзасидан расмий маълумот берилди

Ижтимоий тармоқларда «Тошкент давлат техника университети Термиз филиали ўғил болалар ётоқхонасидаги электрошит ёниб кетиб, портлагани айтилмоқда» сарлавҳаси остида хабар тарқалди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Аниқланишича, воқеа 7 декабрь куни соат 22:00 лар атрофида Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида жойлашган Тошкент давлат техника университети Термиз филиалининг ўғил болалар ётоқхонасида содир бўлган. Бинодаги электрошитдан юқори юкланиш оқибатида тутун чиққан. Ётоқхона коменданти томонидан бинонинг электр таъминоти асосий тармоқдан узилгандан сўнг тутун тўхтаган.

Ушбу ҳодиса юзасидан Сурхондарё вилояти ФВБга хабар келиб тушмаган.

«Ушбу вазиятда ҳеч қандай ёнғин, портлаш ҳодисаси содир бўлмаган. Вазият оқибатлари университет электриги томонидан бартараф этилган», — дейилади ФВВ хабарида.